Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида секторлар раҳбарлари туманнинг чекка ҳудуди Ғозовот қишлоғида бўлиб, “Шеробод” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашдилар.
Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари тангланди. Сектор раҳбарлари хонадонлар томонидан куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани билан қизиқдилар, мавжуд муаммоларни ўргандилар.
Аҳоли томонидан билдирилган йўлларнинг таъмирланиши, ичимлик суви, бандлик билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Ижроси эса назоратга олинди.