Ажрашиш муаммони ҳал қилмайди,-дея сўз бошлади Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов.- Ажрашиш мақсадида судга мурожаат қилган эр-хотиннинг танлаган қарори нафақат ўзига, балки жамиятга, айниқса, эртанги куннинг келажаги бўлган кичик ёшдаги фарзандининг тақдирига салбий таъсир кўрсатади.
Анашундай сўзларни эшитиб, қилаётган ишлари қанчалик жиддий хато эканлигини англаган туманнинг “Кўназей” маҳалласида истиқомат қилувчи бир оила бугуннинг ўзида туман ҳокими бошчилигида яраштирилди. Уларга оилани асраш, муқаддас билиш, умуман олганда, оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги хусусида тушунтиришлар берилди. Туман ҳокими бошчилигида бир гуруҳ тегишли ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳаётий мисоллардан намуналар келтирилди.
Ажрим деган мудхиш тушунча инсон ҳаётида бугун ёки кеча пайдо бўлмаган. Бундай ҳолатга тушиш ёки тушмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бу каби тушунчаларнинг моҳиятини тўлиқ англаб етганлар эса оила фаровонлиги ва бутунлигини сақлаб қолишни мақсад қилдилар.