ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАР
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАР
Бугун туман ҳокимлиги биносида ҳоким ёрдамчилари учун "E-auksion" электрон савдо платформасида қатнашиш ва талабгорларнинг электрон калит олиш тартиби тўғрисида амалий ўқув семинар ташкил қилинди. Семинарда ҳоким ёрдамчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди. Ушбу семинарда олинган билимлар эндиликда ҳоким ёрдамчилари томонидан ер олиш истагидаги фуқароларга ўргатилиб, уларга амалий кўмак берилади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ