ҲОКИМ ЁШЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ёшларнинг бандлиги бугун мамлакатимизда энг устувор вазифалардан бирига айланган. Бандлик масаласи бугун шундай имкониятларни яратиб берадики, у ҳар бир инсоннинг вақтини мазмунли ўтказишга, ўзининг, ўзи орқали бошқаларнинг ҳаётини фаровонликка эришишига замин ярата олади. Қўшкўпир туманида тадбиркорлик билан шуғулланиш, касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшлар ўз ихтиёрига қараб йўналишлар доирасида ўқув-курсларга жалб қилинмоқда.

Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежида бўлиб, касб-ҳунарга ўқитилаётган ёшлар билан учрашди. Уларнинг иш жараёни билан танишиб, муаммо ва таклифлари билан қизиқди.

Суҳбат жараёнида кимдир оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истаги борлигини билдирса, яна кимдир катта тикувчилик корхонаси очиш истагини билдиришди. Туман ҳокими томонидан фаолиятларини йўлга қўйишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги, бу борада шароитлар яратиб берилиши тўғрисиди тушунтиришлар берилди.

Ушбу коллежда бугунги кунда ёшлар гўзаллик салони, тикувчилик, автомабилларга техник хизмат кўрсатиш, электргазпайвандлаш йўналишларда касб-ҳунар ўрганмоқдалар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари