ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда жами 23 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, моддий ёрдам, уй-жой билан боғлиқ муаммолар айтилди. Мурожаатлар юзасидан туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.