ҲОКИМ ҒОЛИБ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

         Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бугун Республика фан олимпиадасининг 2-босқичидан муваффақиятли ўтиб, ғолибликни қўлга киритган иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан учрашди.

         Маълумки, яқинда республика фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтган эди. Унда ғолиб бўлган 38 нафар ўқувчи бугун туман ҳокими билан суҳбатлашдилар. Барча фандан ўтказилган имтиҳон жараёни хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

         -Бугун туманимиз ҳокими билан юзма-юз мулоқот қилаётганимиздан хурсандмиз,-дейди  48-сон умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Райҳон Отабоева.-Инглиз тилидан тест топшираётганимизда шуни гувоҳи бўлдимки, туманимиз ҳокими шахсан ўзлари олимпиада ўтказилаётган мактабга келиб, жараённи кузатди ва бизнинг таассуротларимиз билан қизиққан эди. Бугун ҳам биз ёшларни қўллаб-қувватлаб, кейинги босқичларда ҳам ғолиб бўлишимизга катта ишонч билдирди. Биз албатта, бу юксак ишончни оқлаймиз.

         Шунингдек, учрашув давомида 38-сон мактаб ўқитувчиси Ферузбек Шарипов, 1-ИМИ ўқитувчиси Хайрулла Жумамуродов ҳамда Дилдор Абдуллаевалар тест топшириш жараёнларини янада очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши, ўқувчилар билимини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ таклифлар билдирдилар.

         Шунингдек, туман ҳокими барча ўқувчиларни муваффақияти билан табриклаб, ўқувчилар сифатли таълим-тарбия олишлари учун таълим масканларининг шароитини янада яхшилашини билдирди. Энг қувонарлиси, фан олимпиадасининг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларга ҳамда унинг устозларига рағбат сифатида туман ҳокимининг шахсан ўзи 3 млн сўм пул мукофотини топширишини ваъда қилди. Ёшларнинг кейинги марраларни забт этишларига муваффақият ёр бўлишини тилади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари