ҲОКИМ_ҚАБУЛИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Рахимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда туман раҳбари фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини тинглади. Қабул давомида 30 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатчиларнинг айрим муаммолари  жойида бартараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари