Унда жами 36 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан қатнашдилар.
Шундан 20 нафар фуқаронинг кадастр, эгалик ҳуқуқини белгилаш, дори-дармон учун моддий ёрдам ажратиш, намунали типдаги арзонлаштирилган уй-жой учун ариза бериш, кредит билан боғлиқ муаммолар шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.
Шунингдек, тадбиркорлик, чорвачилик, иссиқхона ташкил қилиш учун ер ажратиш, иш билан таъминлаш, 14 ёшгача бола пули тайинлаш, бир марталик моддий ёрдам пули каби 11 та мурожаат ўрганиб чиқиб, ҳал қилиниши юзасидан ҳоким томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. 5 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
-Қабулга келиб ишим ҳал бўлганидан хурсандман,-дейди “Кенагас” маҳалласида яшовчи Сумбул Собирова,-Соғлигимда жиддий муаммо бор, бироқ даволанишга маблағим етарли эмас. Дардимни, сўзимни тушунган шундай раҳбарлардан хурсандмиз. Мана, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул операция қилинадиган, барча дори-дармонлар билан таъминланадиган бўлдим.
Бундай миннатдорлик сўзлари яна бошқа фуқаролар томонидан ҳам билдирилди.