ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Ҳар бир мурожаат эътибор марказида

     

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Ушбу жараёнда фуқаролар томонидан жами 23 та мурожаат келиб тушди. 

-Онам яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганлиги сабабли, моддий қийинчиликка учрадик. Менга моддий ёрдам ажратиб беришингизни сўрайман,-дея мурожаат қилди Насиба Собирова. Худди шундай муаммо бошқалар томонидан ҳам билдирилди.
Шунингдек, Мақсуд Йўлдошев, Гулбаҳор Нуржонова, Иқбол Назарова, Саиджон Ғоипов, Анвар Аннаҳасанов, Рўзмат Матқурбонов ва бошқа фуқаролар томонидан эса ишга жойлашиш, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш, йўлларнинг таъмирланиши билан боғлиқ муаммолар айтилди. Ушбу муаммолар атрофлича кўриб чиқилди ва 15 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Яъни, ишга жойлашиш, ичимлик суви, моддий ёрдам, тиббий хизмат масалалари тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилди, ижроси назоратга олинди. Қолган, яъни, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари