ҲОКИМ ҚАБУЛИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Рахимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Фуқаролар асосан бандлик, уй-жой ва ер, кадастр, табиий газ ва сув таъминоти, мураккаб жарроҳлик амалиёти ва соғлиқни тиклаш учун зарур бўлган тиббий ёрдам, кадастр алимент ундириш ва оилавий низолар билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилди.

Фуқаролар томонидан қилинган 30 дан ортиқ мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ                                            


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари