ҲОКИМ МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИБ, ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов “Тагалак” маҳалласидаги Семурғ кўчаси фуқаролари ва “Дурдона” маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганди.


Фуқаролар томонидан газ, йўл, иш билан таъминлаш, электрь токининг пастлиги каби мурожаатлар билдирилди. Ҳоким томонидан газ билан боғлиқ муаммоларга қонуний тушунтиришлар бериб ўтилди, кўмир ёқилғисини вақтида етказиб бериш, маҳаллага янги трансформаторлар ўрнатиб бериш, йўлларни тупроқ кўчадан чиқариш ва тош ётқизиш ишларини бажарилиши юзасидан малумот берилди.


Шунингдек, 28-сонли мактабгача таълим ташкилотини эски бино эканлигини ҳисобга олиб, туман ҳокими шу МТТ нинг ўрнида янги, замон талабларига жавоб бера оладиган, барча шарт-шароитларга эга МТТ биносини барпо этишни айтиб ўтди.
Фуқаролар томонидан ушбу таклиф қўллаб-қувватланди ва миннатдорлик билдирилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари