ҲОКИМ МУРОЖААТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда жами 18 та мурожаат келиб тушди.
-Турмуш ўртоғимнинг соғлиги масаласида муаммолар бор, уни даволатишим керак. Бироқ топганим рўзғордан ортишмаяпти. Дори-дармонларни сотиб олишга ёрдам берсангиз,-дея мурожаат қилди фуқаро Шомурод Юнусов. Ушбу фуқаронинг мурожаати тингланди ва шу ернинг ўзида қаноатлантирилди.
Шунингдек, бошқа фуқаролар томонидан ҳам ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, моддий ёрдам, тоза ичимлик суви, маиший техника воситаларни сотиб олишда моддий томонлама кўмаклашиш, уй-жой кадастри билан боғлиқ муаммолар айтилди.
18 та мурожаатнинг 15 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, қолган 3 та масала юзасидан ўрганишлар олиб бориш тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди ва унинг ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.