ҲОКИМ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.


Унда 28 нафар фуқаро ишга жойлашиш, арзон уй-жой ажратиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, йўл, 2 ёшгача нафақа пули тайинлаш, моддий ёрдам, тикув машинаси билан таъминлашда ёрдам бериш, чорвачилик билан шуғулланиш учун ер ва кредит ажратиш каби мурожаатлари билан иштирок этдилар.


Ушбу мурожаатларнинг 18 таси тез фурсатда ижобий ечимини топиши, 5 таси ўрганиб чиқилгандан сўнг бартараф этилиши айтиб ўтилди. Яна 5 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.


Худди шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ҳоким томонидан топшириқлар берилди.
Қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари