ҲОКИМ СОВРИНИ ЎЗ ЭГАСИНИ ТОПДИ
5 та муҳим ташаббуснинг 2-йуналиши ижросини таъминлаш ҳамда кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ўсиб келаётган авлоднинг соғлигини мустаҳкамлаш ва соғлом-турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Қўшкўпир туманидаги 8-мактабнинг спорт залида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, вилоят стол тенниси федерацияси ижрочи директори Мардона Аитова ва вилоят стол тенниси федерацияси ижрочи директор ўринбосари Ойбек Бобожоновлар қатнашдилар. 2006-2007 йиллар ва 2008-2009 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилган “Қўшкўпир тумани ҳокими соврини учун” мусобақасининг очиқ биринчилигида вилоятимизнинг барча туманларидан келган жами 120 нафардан ортиқ ёш теннисчилар иштирок этдилар. Шундан 63 нафари қизлардир. Натижага кўра, 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Урганчлик иштирокчи Камрон Маримов ҳамда қизлар ўртасида Хивалик иштирокчи Дилдора Шомуротова 1-ўринни, 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Хивалик иштирокчи Тоҳир Жуманиёзов ҳамда қиз болалар ўртасида 2008-2009 йиллар ўртасида туғилган Урганчлик иштирокчиси Динора Қадамбоевалар 1-ўринга муносиб деб топилдилар.
-Спортнинг теннис турига кичиклигимдан қизиққанман,-дейди 1-ўрин соҳиби Камрон Маримов.-Теннис спортчиси жуда эътиборли ва диққатини бир жойга жамлай олиши, синчков бўлишини янада теранроқ англаб етдим, кўплаб дўстлар орттирдим.
Умумжамоа ҳисобида эса Урганч шаҳри 1-ўринни, Хива шаҳри 2-ўринни ва Қўшкўпир тумани 3-ўринни эгаллади. Ғолиблар Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати