ҲОКИМ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Қўшкўпир туманида пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда бугунги кунда 6 та Давлат МТТ ва 3 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТТ  ўз фаолиятини бошлади.

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов болажонларнинг сифатли овқатланиши, таълим-тарбия олиши, шахсий гигиенага амал қилиш ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида 2-сонли Давлат МТТ да бўлди. Ошхона, дам олиш хонаси, маънавият хонаси, шунингдек, хожатхоналарнинг озодалигини кўздан кечирди.

Болалар ташқарига чиққанда тиббий ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланишлари, тўғри ва сифатли овқатланишлари, жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари, мукаммал таълим ва тарбия олишлари учун кўрсатмалар берди.

Ушбу МТТ 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги шароитда 30 нафар тарбияланувчи қамраб олиниб, ҳар гуруҳда 10 нафар бола карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда тарбияланмоқда.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари