ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.
“Ифтиҳор” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда йигирмага яқин ёшлар иштирок этди. Туман ҳокими Ж.Рахимовнинг навбатдаги ёшлар билан мулоқоти ҳам самимий ва очиқ тарзда бўлиб ўтди.
Ёшларнинг аксарият мурожаатлари иш билан таъминлаш, мактаб моддий техника базасини янада яхшилаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, тўлов контрактига моддий ёрдам бериш ва имтиёзли кредитлар олиш масалаларида бўлди.
Ёшларнинг ўн бешга яқин таклиф ва муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатларни амалий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, тегишли тартибда назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ