ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ

Коронавирус пандемияси эълон қилинган карантин пайтида Қўшкўпир туманида аҳолини қўллаб-қувватлаш, айниқса, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзиш, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш каби саховатли ишлар амалга оширилмоқда.


Саховатпеша тадбиркор Азимбой Отабоев ҳомийлигида аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида 4 та ҳўкиз сўйилиб, 1000 килограмм мол гўшти, 500 кг макарон, 500 кг картошка, 300 кг гуруч, 100 кг шакар, 200 литр ёғ маҳсулотлари ҳадя сифатида тумандаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига топширилди.


Бугун анашу маҳсулотлар Хадра қишлоғидаги “Полвон”, “Ўртақишлоқ”, “Незахос” маҳаллаларида истиқомад қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд хонадонларга етказиб берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари