ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАР
ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАР
фуқаролар муаммолари ечимига қаратилди
Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан бугун Қўшкўпир туманида жойлашган 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Қўшкўпир тумани мудофаа ишлари бўлимида хизмат қилаётган ҳарбий ва Қуролли Кучлари ишчи хизматчилари, ҳарбий пенсионерлар, ёш чақирилувчиларидан иборат жами 37 нафар фуқаро иштирок этди.
Оммавий сайёр қабул жараёнида 14 та турли хил мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.
Қабулда Урганч ҳарбий прокурори адлия подполковниги Тимур Хамзаев иштирок этиб, мурожаатчиларнинг муаммолари тинглади.
Шундан, 4 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, қаноатлантирилган бўлса, 5 та мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди, қолган 5 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ