ОНЛАЙН АНЖУМАН

Туман ички ишлар бўлимида  “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси қабул қилинганлигининг 1 йиллиги муносабати билан онлайн анжуман ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал майор А.Икрамов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Хожиматов, Республика Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид, “Ўзбеккино” миллий агентлиги директори ўринбосари Шухрат Ризаевлар  шунингдек Республика “Маърифат” тарғиботчилари гуруҳи аъзолари  иштирок этдилар. Анжуманда ички ишлар тизимида ўтган бир йил давомида маънавий ва маърифий соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Унда сўзга чиққанлар ушбу тизимдаги бир қатор ютуқлар билан бирга қилиниши лозим бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхталдилар.  Шунингдек анжуман давомида ички ишлар тизимида бир йил давомида маънавий ва маърифий соҳаларда қилинган ишлар тўғрисида ролик намойиш этилди. Концепция қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан Қўшкўпир туман ички ишлар бўлимига Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Жалоладдин Мангуберди жасорати ва босиб ўтган ҳаёт йўли акс этган китоблар тўплами тақдим этилди. Онлайн анжуман  барчадан катта таассурот қолдирди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари