ЎРГАНИШ
Қўшкўпир туман ҳокими Бобурбек Эгамов "Ифтиҳор" маҳалласида бўлиб, ахоли кайфиятини ўрганиш билан бир қаторда, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаро яшаётган хонадон атрофларини доимий равишда тозалигига эътибор қаратиш тўғрисида сўз юритди. Туман раҳбари халқнинг ичига кириб, уларни муаммоларини батафсил тинглади. Аҳоли томонидан билдирилган фикрлари ва муаммоларини эшитиб, зарур маслаҳатлар ва масъулларга топшириқлар бериб ўтди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати