ОРОМГОҲ

Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов "Ҳумо" оромгоҳида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, болажонлар билан учрашди.

Болажонлар куй-қўшиқларга рақсга тушишди. Шунингдек, бадиий саҳна кўринишлардаги чиқишлари барчага манзур бўлди.Туман ҳокими самимий ва очиқ мулоқот  жараёнида болажонларга ҳамиша ҳозиргидек шижоатли, эпчил, фаол, билимли ва тиришқоқ ёшлар қаторида юришлари кераклиги бўйича маслаҳатларини берди.

"Оромгоҳда мазза қилиб дам олишимиз учун ҳамма шарт-шароит яратилган. Менга компьютер саводхонлиги, китобхонлик тўгараклари жудаям ёқди. Жисмоний тарбия тўгарагида спортнинг 4 та туридан машғулотлар олиб бориляпти. Бизга тўрт маҳал иссиқ овқат берилмоқда" - дея Сурож Норметов ўз таассуротларини гапириб берди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари