Қўшкўпир тумани Дўстлик оромгоҳига бу йил болажонларимиздан 80 нафари камраб олинди.
Болаларнинг билим ва дунёқарашини янада ошириш максадида айни вақтда 9 та турдаги тўгараклар ташкил етилган. Қолаверса, уларнинг маънан ва жисмонан соғлом бўлишлари учун 4 маҳал овқатланиш режими йўлга кўйилган.
-Мен оромгоҳга келиб тўгаракларда фаол иштирок этмоқдаман, ақлни чархловчи ўйинлар эса севимли машғулотларимдан бири, - дейди дам олувчилардан, 13 ёшли Сухроб Собиров. -Бу ерда бизга берилаётган билим, эътибор, албатта, келажакда бизнинг ҳаётимизда ас қотишига ишонаман.
Болаларнинг кайфияти аъло даражада, - дейди оромгоҳ раҳбари Дилдора Тангриберганова.- Уларда унутилмас таассурот қолдириш мақсадида барча масъул раҳбарлар ва ходимлар ҳар бир бола билан яқиндан мулоқот ва алоқани яхши йўлга қўйганлар. Эндиликда “Ертаклар сўзлаганда”, “Рақс сеҳри” , “Туғилган кун” сингари кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.