Ёзги оромгоҳ болажонлар учун энг севимли маскандир. Чунки улар болалик даврининг энг бахтли ва қувончли дамларини анашундай жўшқин лаҳзалар билан тасаввур этадилар. Бу йил Қўшкўпир туманида “Ҳумо” ва “Дўстлик” оромгоҳлари ташкил қилиниб, болажонлар учун шай ҳолатга келтирилди. Чет тиллар, шахмат ва шашка спорт тўгараги, тикувчилик тўгарак хоналари барча шароитлар билан таъминланди.
Дам олувчиларнинг маънавий савиясини кенгайтириш, тасаввурларини бойитиш мақсадида маънавият хоналари ташкил этилиб, газета, журнал, турли бадиий адабиётлар билан тўлдирилди. Ювиниш ва хожатхоналар ҳам талаб даражасида жиҳозланди. Янги чойшаблар, антисептик воситалар, қолаверса, уларнинг саломатлиги йўлида доридармонлар билан етарлича таъминланди.