Болажонларнинг энг севимли масканига айланиб қолган ёзги соғломлаштириш оромгоҳи яқинда илк мавсумга жалб қилинган болажонлар билан хайрлашган бўлсада, бугун бағри яна жажжи кичкинтойларга тўлди.
Қўшкўпир туманидаги “Дўстлик” оромгоҳига ҳам яна иккинчи мавсум учун 80 нафар болажонлар қамраб олинди. Улар учун тенгсиз шароитлар яратилган бўлиб, ҳар бир дақиқасини мазмунли тарзда ўтказа оладилар. Турли хил тўгараклар, севимли машғулотлар, кўнгилочар тадбирлар, бадиий кечалар, спорт ўйинлари билан ўтаётган ҳар бир кун дам олувчиларга олам-олам завқ бағишламоқда.
-Болалар эрталабги спорт машғулотларидан сўнг беш ташаббус ижросига йўналтирилган тўгаракларда ўзлари севган машғулотлар билан шуғулланишяпти,-дейди оромгоҳ раҳбари Дилдора Тангриберганова.- Кеча болажлонларнинг қобилиятларини юзага чиқаришлари, иқтидорларини намоён қила олишлари учун қизиқарли тадбир ташкил қилдик. Унда мусиқа, спорт, ахборот технологиялари, санъат соҳасида тенгдошларига нисбатан олдинда бораётган болажонларни эса эсдалик совғалари билан тақдирладик. Бошқа болаларни эса иқтидорларини юзага чиқаришларига кўмаклашмоқдамиз.