ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Қўшкўпир туманида ҳар куни харидорларга хизмат кўрсатаётган кундалик деҳқон бозори маҳсулотлари ҳар бир хонадон дастурхонини тўлдириб турибди. Бу ерда харидорлар ҳар куни ўзлари истаган озиқ-овқат маҳсулотиларини сотиб олмоқдалар.

Бутун дунё ташвишига айланган COVID-19 вируси эса бозор иқтисодиётининг ривожига тўсиқ бўлолмайди. Чунки манашундай вазиятда бозорларда қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз таъминлашга, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида эса сотувчи ва харидорлар томонидан тиббий маданиятга амал қилган ҳолда савдо-сотиқ ишлари амалга оширилмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари