ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЗЛУКСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Қўшкўпир тумани деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлиги ҳамда нарх-наволарнинг барқарорлиги тўла таъминланмоқда. Туман марказидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркасида мол гўшти 40.000 сўм, пиёз 3000 сўм, картошка 4000 сўмдан сотилмоқда. Маҳсулотларнинг нархи ва сифати, шунингдек, санитария-гигиена қоидлаларига амал қилинаётганлиги ҳар куни туман раҳбарияти ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан назорат қилинмоқда.