Очиқ суд мажлиси

 

Жамоатчиликни қизиқтирган масалалар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг суд мажлиси залида суд раиси Эшчанов Дониёрбек Камилжанович томонидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Судда даъвогар И.Анинг жавобгар Х.Сга нисбатан пул ундириш тўғрисидаги юритилган 2-2202-2301/2290-сонли фукаролик иши кўриб чиқилди.

Даъвогар ўз аризасида жавобгар Х.С 800 АҚШ долларига электроскутер сотиб олганлигини, аммо ушбу электроскутер бузулиб қолганлигини ва бу ҳақда жавобгарга айтганлигини, электроскутерни жавобгарга қайтариб берганлигини билдириб, жавобгардан жами бўлиб 9.154.400 сўм пулни ҳамда олдиндан тўлаб берилган давлат божини, шунингдек, почта ҳаражатини ундириб беришни сўраган.

Суд мажлисида сўралган жавобгар Х.С даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар 800 АҚШ долларига электроскутер сотиб олганлигини, аммо ушбу электроскутер бузулиб қолганлиги электроскутерни қайтариб берганлигини, даъвогарга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини, аммо бугунги кунда ушбу пуллар унда йўқлигини, шу сабабли даъвогарнинг пулини қайтаришга қийналаётганлигини, бир оз муддат берилса, ушбу пулларни даъвогарга қайтаришини, бугунги кунда иқтисодий ахволи оғирлигини билдириб,мазкур фуқаролик ишини қонуний ҳал қилишни сўради.

Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофли равишда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиши лозим деган тўхтамга келди.

Суд мажлиси якунида  суд раиси Эшчанов Дониёрбек томонидан тарафлар  ҳал қилув қароридан норози бўлган тақдирда бир ойлик муддатда Хоразм вилоят судига шу суд орқали апеляция тартибида шикоят беришлари мумкинлиги тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари