Сайловлар юртимиз равнақи, халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида фаолият олиб борадиган номзодларга овоз бериш учун имконият яратадиган муҳим жараёндир. ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги Айронкўл маҳалласида жойлашган 6-сон мактабда "Сайловлар- демократия кўзгуси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда эътибор фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг оширишга, ҳуқуқий онгининг юксалтиришга, шунингдек, сиёсий партиянинг фаолиятини тўлақонли тушунтиришга қаратилди. Учрашув сўнгида жорий йилда соғлом рақобат муҳитида, очиқлик ва шаффофлик, тенглик тамойиллари асосида бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича ўқувчи-ёшларнинг фикри тингланди, қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.