Одамлар ва ҳайвонларда қутуриш касаллигини олдини олиш

Бугун Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, ДСЭНМ, туман тиббиёт бирлашмаси, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбирда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳофазаланиш қоидалари, касаллик белгилари, даволаш усуллари, касаллик аниқланганда тегишли идораларга ахборот етказиш бўйича профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш юзасидан маърузалар тингланди.
Тадбир сўнгида мавзуга оид видеороликлар тақдимоти намойиш этилди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари