Президентимиз томонидан илгари сурилган Бешта муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши, яъни, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида Қўшкўпир туманида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги 13-сон умумтаълим мактабида таълим олаётган ўқувчилар Урганч шаҳри марказида жойлашган Огаҳий мусиқали драма театрига саёҳат уюштирдилар. Ўқувчилар мактабда шоир ижоди билан боғлиқ олган назарий билимларини амалиётда ўз кўзлари билан кўриб, қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ўқувчилар учун ушбу саёҳат жуда мароқли ва таассуротларга бой тарзда кечди.