Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш бўйича ишлар...

“Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида Кўшкўпир туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан қилинган ишлар тўғрисидан

1. “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида 01.03.2021 йил холатига Кўшкўпир туманида жами 179 нафар фуқароларга қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда тижорат банклари томонидан 6 751.5 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Шулардан “Темир дафтар”га киритилган 1 нафар фуқароларга 25.0 млн.сўмлик, “Ёшлар дафтар”га киритилган 20 нафар фуқароларга 332.2 млн.сўмлик ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 15 нафар фуқароларга 170.5 млн.сўмлик қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ-4862-сонли “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирларни тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойхаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Кўшкўпир туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан ушбу йўналишда услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 0,2 млн.сўм маблағ ажратилиб келинмоқда. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 65 та буклет, 70 та флаер ҳамда 10 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар давтари”, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда. Бугунги кунда туман бўйича 50 та МФЙда 30 592 та хонадонлар ва 46 476 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 6 та МФЙларда жами 137 та хонадон (142 та оила) кам таъминланган  ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилиб ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

3. Кўшкўпир туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тумандаги 50 МФЙ да кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқасига мевали дарахт ҳамда сабзавот ва полиз кўчатларини бепул тарқатиш ва экилишини таъминлаш мақсадида жами 760 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

           4. Тумандаги аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун туман молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Кўшкўпир туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан  хатловлар натижаларига кўра 2021 йилнинг 1 март ҳолатига тумандаги аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган  7 та МФЙ даги жами 6,8 км очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш ва тозалаш ишларини олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари