Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қўшкўпирда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан Ботирбек Тўразода ҳамда
Абдулла Рўзметовлар Қўшкўпир туманида бўлиб, пахта теримчилари билан учрашдилар.
Ишчи гуруҳ теримчиларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, пандемия даврида хавфсиз пахта йиғим–теримни сифатли ташкил этилганлиги ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаганлини, шунингдек, ҳар бир килограм пахта учун 1-теримда 1000 сўм, 2-теримда эса 1400 сўмдан ҳар куни пул тўланаётганлиги юзасидан “Ибрагим Давлат”, “Собир Бекчан” фермер хўжаликларида ўрганишлар олиб бордилар.
Ушбу фермер хўжаликларининг ҳар бирида 140 нафар теримчиларидан иборат 2 та отряд жалб қилинган. 2-теримда теримчиларга бир килограм пахта учун 1400 сўмдан ҳақ тўланмоқда. Депутатлар томонидан уларга яратиб берилган шароитлар ўрганилди ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда отряд бошлиқларига мажбурий меҳнатдан ва вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди. Илғор теримчиларга совғалар топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ