Она тили – бу миллатнинг руҳидир
Бугун Туризм ва спорт бўлими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ёшлар иттифоқи, туман Кенгаши, ХТБ, Ахборот кутубхона маркази билан ҳамеорлиеда 21 октябрь- Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб “Она тили – бу миллатнинг руҳидир“ шиори остида спортчилар ўртасида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Туризм ва спорт бўлими раҳбари Т.Саттарова очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, депутат Меҳрибон Тиллаева, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, ХТБ нинг Ўзбек тили бўйича методисти З.Ўрозметова, Ахборот кутубхона маркази раҳбарлари сўзга чиқиб она тилимизнинг ўзига хос хусусиятлари, сўз бойликлари ҳеч бир жоҳон тилларидан қолишмаслиги ҳақида гапириб бердилар.
Тил нафақат давлат тимсоли, мулки, руҳи, тил – миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ