Она тилим - фахрим, ғурурим
Қўшкўпир туманидаги Халқ кутубхонасида кутубхона жамоаси билан 8-сон мактаб жамоаси билан ҳамкорликда тил байрамига бағишланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни уюштиришда 8-сон мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Барно Сафоева ҳамда Замира Машариповалар фаоллик кўрсатдилар. Тадбирда ўқувчилар шеърлар айтишди. Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Меҳрибон Тиллаева она тилимизнинг ўзига хос хусусиятлари, сўз бойликлари жиҳатдан ҳеч бир жаҳон тилларидан қолишмаслиги ҳақида гапириб берди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ