Онлайн дарслар ўқувчилар билимини мустаҳкамламоқда

Қўшкўпир туманидаги барча мактаб ўқувчилари ҳам бугун карантин эълон қилинганлиги туфайли уйда қолмоқдалар. Мактаблар вақтинчалик ёпилди дегани, ўқувчилар таълим олишдан тўхтади, дегани эмас, албатта. Улар масофадан туриб ўқитувчилари билан онлайн алоқа қилиш орқали ўз билимларини мустаҳкамламоқдалар, дарсларни электрон кундалик орқали ўз вақтида бажармоқдалар. Тумандаги 2-сон мактаб ўқувчилари ҳам катта шижоат ва ғайрат билан ўз билимларини оширишга бел боғлашган. Бир нафар ўқувчи мисолида оладиган бўлсак, яқинда шу мактабнинг 3-синф ўқувчиси Гулгавҳар Азадова “Етакчи кундалиги” канали томонидан ўтказилган “Билимлар сардори” танловида иштирок этиб, ўзининг юксак даражадаги билими билан 90 баллни қўлга киритди ва “Сертификат” билан тақдирланди.

Шунингдек, уйда қолган ҳолда бошқа дарсларни ҳам пухта ўзлаштириб, ўз тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда. Шу билан биргаликда ижод билан ҳам шуғулланиб, ўз шеърларида замон қаҳрамонлари бўлган шифокорларни челленж орқали олқишлаб, видео тайёрлаган.

Ўқувчи-ёшлар орасида бундай иқтидорли ва талант эгалари талайгина. Ўқувчиларнинг онлайн дарсларда фаол иштирок этиши, баҳоланиши ўқитувчилар томонидан доимий назорат қилиб келинмоқда. Яъни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳавола этилаётган теледарслар барча таълим олувчилар учун ҳақиқий илм ўчоғи вазифасини ўтаётганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Теледарслар орқали ўқувчиларга бериладиган топшириқларни ўқитувчилар журналлар орқали баҳолаб, назорат қилиб бормоқдалар. Дарсларни вақтида бажармаган ёки фаол қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига тушунтиришлар берилмоқда. Бу каби дарс жараёнлари ўқувчиларга карантин қоидаларига амал қилиб,  уйдан чиқмасдан сифатли таълим олиш имконини беради.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари