ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 14 АПРЕЛДАГИ “БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ 5072-СОНЛИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА
Қарорда белгиланган талаблардан келиб чиқиб «Очиқ бюджет» ахборот портали (www.openbedget.uz) 3-босқич. Берилган таклифларга овоз бериш жараёни. 13.08.2021 дан 02.09.2021 гача 20 кун. “Ташаббусли бюджет” жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида жойларда “Овоз бериш ярмаркалари”ни ташкил этиш юзасидан график ишлаб чиқилди.
График асосида молия бўлими ходимлари “Тараққиёт” МФЙда овоз бериш ярмаркалари ўтказилиб, фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мурожаат қилган фуқаролар билан биргаликда www.openbedget.uz сайти орқали овоз бериш жараёнлари амалга оширилмокда.
АЗИЗ ФУҚАРОЛАР!
Овоз бериш жараёнида ўз ташаббусингиз билан иштирок этинг. Порталда рўйхатдан ўтинг ва таклифларга овоз беринг.