Айни дамда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Ашрафханов Бахром Баходирович, Украинадаги элчиси Курманов Алишер Анварович ва унинг маслаҳатчиси Б.Расулов ҳамда Австриядаги элчиси Файзуллаев Абат Азатовичлар туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида салоҳиятли, ташаббускор маҳаллий тадбиркорлар билан учрашмоқдалар.
Улар даставвал, залга кириш залида ташкил қилинган маҳсулотлар кўргазмалари билан танишдилар.
Туман ҳокими Ж.Раҳимов элчиларга туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва инвестицион салоҳияти билан таништирди.