Озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксизлиги таъминланади

Президентимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан берган топшириқларини бажарилишининг назорати юзасидан Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов туман марказида жойлашган деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволарини ўрганди. Маҳсулот нархларини асоссиз оширилмаслиги, нарх-наво эса белгиланган баҳода бўлиши, шунингдек, гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш лозимлиги бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар бериб ўтди.     

-Туманимиздаги кундалик деҳқон бозорида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларининг ташкил қилинганлиги биз фуқаролар учун жуда яхши имконият бўлди,-дейди харидор  Барчиной Жуманиёзова.-Бозорда истаган маҳсулотимизни арзон нархда топа оламиз.    

Деҳқон бозорида:

 мол гўшти 45 минг сўм

 парранда гўшти 15 минг сўмдан 18000 сўмгача,

тухум 950 сўмдан 1100 сўмгача,

картошка 2800 сўмдан 3500 сўмгача,

 пиёз 1500,

сабзи 1000 сўм,

ўсимлик ёғи 11000 сўмдан 13000сўмгача,

балиқ 17000 сўмдан 20000 сўмгача қилиб белгиланган.

Туман марказида ҳамда чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқда.   

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари