ПАХТА КАРВОНИ ЮРДИ Сентябрь 18, 2020 Қўшкўпир туманида ғайрат-шижоат ила терилган оппоқ пахталар карвонга орта бошланди. Пахта ҳосили йиғим-теримининг илк куниданоқ илғор фермер хўжаликлари “оқ олтин” маҳсулотларини “WBM Qo’shko’pir klaster” МЧЖ корхонасига топширишни бошлашди... Ҳосилнинг баракали бўлиши, шартнома режаларини биринчилардан бўлиб ошиғи билан бажаришни ният қилган ҳолган қўй сўйилди. Фахрийлар, кекса отахонлар қўлларини дуога очиб, энг эзгу ниятларни билдиришиб, пахта йиғим-терим ҳосили баракали бўлишини тиладилар. Ушбу тадбирда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, сектор раҳбарлари иштирок этдилар. ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ Постни тарқатинг: