ПАРТИЯ - ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА  

ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари Қўшкўпир туманидаги ўқув муассасаларида бўлиб устоз мураббийлар билан сиёсий жараёнлар тўғрисида суҳбат ўтказдилар.

 Шунингдек, 14, 15, 37, 43-сон умутаълим мактабларда ташкил қилинган учрашувларда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудирлари иштирок қилиб, партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича маълумот бердилар.

Мен ўрта- маҳсус маълумотга эгаман, шу мактабда 20 йил бўлдики, фаолият кўрсатиб келяпман. Олий таълим томонидан биз учун ҳам имконият яратилиб, махсус сиртқи бўлимлар очилса мақсадга мувофиқ бўлар эди,- дея таклиф билдирди 43-сон мактаб технология фани ўқитувчиси Қумри Нуржонова.

15-сон мактаб ўқитувчиси Ҳурсандбек Саъдуллаев коммунал тўловларни тўлашдаги маълум бир имтиёзларни  жорий этиш бўйича таклиф қилган бўлса, Ҳасанбой Саъудллаев эса ёшларни тадбиркорликка ўргатишда тажрибали, ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда учрашувлар ташкил қилиш ва устоз- шогирд анъаналарини ривожлантириш, булар орқали эса  партия билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.

      Мулоқотлар якунида мактаб ўқитувчиларидан 10 нафари партия сафига кириш истагини билдирдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари