ПЕНСИЯГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилди.

Президент томонидан имзоланган Фармон (ПФ–27, 28.02.2023 й.) билан фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида,2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди.

Бундан ташқари ушбу фармонга асосан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 16-бандига асосан, 2023 йил июль ойига қадар

Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизими жорий этилади.

Пенсия жамғармаси Қўшкўпир туман бўлими бошлиғи ўринбосари 
Б.Исмоилов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари