ПЕНСИЯГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига асосан давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унинг 78 ва 91-бандларида қуйидагилар келтирилган.
Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойдаги иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.
Агар ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажи беш йилдан кам бўлса, пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи календарь иш ойлари учун қайта ҳисобланган иш ҳақи умумий суммасини ушбу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
ИХТИЁР АЛЛАБЕРГАНОВ
Пенсия жамғармаси туман
бўлими бош мутахассиси.