ПЕНСИЯГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига асосан давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унга асосан:

Пенсия тайинлаш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги юзасидан шубҳа пайдо бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқига эга. Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек, ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.

Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади.

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқарган ҳолларда, текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.

- Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар:

- жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;

- Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;

- фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, «ЯММТ» ИДАК ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди.

Равшанбек Жуманиязов
Пенсия жамғармаси Қўшкўпир  
туман бўлими бошлиғи.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари