ПЕНСИЯГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига асосан давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унинг 15-бандига асосан:
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.
Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ шахсга пенсия тайинлаш (ҳисоблаш) учун қуйидаги:
а) пенсия тайинланаётган шахснинг (қонуний вакил) фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан бериладиган:
шахснинг фарзанди 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалигини тасдиқлайдиган ёки парвариш остидаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги;
шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги;
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган оиланинг катта ёшдаги аъзоси ногиронлиги бўлган шахслиги тўғрисидаги;
ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс эканлиги тўғрисидаги;
I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни;
б) банд шахс учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олади.
Равшанбек Жуманиязов
Пенсия жамғармаси Қўшкўпир
туман бўлими бошлиғи.