ПЛАНШЕТЛАР БЕРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллаларда ёшлар етакчилари ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Мазкур қарорда Етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига уланган, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференсалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминлаш белгиланган.
Қўшкўпир туманида 50 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Шунга асосан туман ҳокимлигида барча маҳалла ёшлар етакчиларига иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бирига замонавий планшетлар топширилди.