ПНЕВМАТИК ҚУРОЛДАН ЎҚ ОТИШ
ПНЕВМАТИК ҚУРОЛДАН ЎҚ ОТИШ
Мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турларининг оммавийлигини юксалтириш, бунинг баробарида ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом тарзда вояга етказиш, шунингдек, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг асосий вазифаларидан биридир. "Ватанпарвар" ташкилотининг туман ўқув спорт техника клубида туман Туризм ва спорт бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан пневматик қуролдан ўқ отиш мусобоқаси ташкил қилинди. Мусобоқада ёшларимиз ўзларининг мерганлик махоратини номоиш қилишди. Ғолиб бўлган спортчилар ташкилот томонидан фахрий ёрлик ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ