Оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан, журналистлар иштирокида Пресс-тур ташкил этилди.
Журналистлар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудудидаги “Ошоқ қалъа” маҳалла биносининг иккинчи қаватида фаолият олиб бораётган тикувчиликка ихтисослаштирилган “Ҳамкор текстил” МЧЖ га бориб, у ердаги жараён билан танишдилар. Иш билан таъминланган тикувчи қизлар билан суҳбатлашдилар.
Ушбу бинода фаолият юритаётган тикувчилик цехида бугунги кунда жами 30 нафар тикувчи қиз иш билан таъминланган. Шунингдек, улар учун эса барча шароитлар яратилган.
Ушбу тикувчилик корхонасида бугунги кунда аёллар кийимлари тикилмоқда ва маҳсулотлар Қозоғистон, Туркманистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Шу билан бирга ички бозорни ҳам таъминламоқда.
Шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, бу ердаги ишчиларнинг ярми “Темир дафтар” га киритилган аёллардир.