ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Қўшкўпир туманидаги пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган “PERSON” хусусий корхонасига пресс-тур ташкил қилинди. “PERSON” хусусий корхонаси ҳозирда ортопедик оёқ кийимлари, қандли диабет беморларига махсус оёқ кийимлар, ортопедик оёқ таглиги, шина вилинейцкий, шина брест, чармдан тутор, бўйинга, қўлга, оёқга ва белга чармдан махсус карсетлар, калгусний касаллигига чалинган беморларга махсус оёқ таглиги, махсус протезли оёқ кийимлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмоқда.
Туманда 2022 йилда ҳудудий инвестиция дастурига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар орасида корхонанинг янги ташкил қилаётган “Пойабзал ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам бор. Ушбу инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 10,3 млрд сўмни ташкил қилади ва лойиҳа доирасида янги 120 та иш ўрин яратиш режалаштирилган. Туманимизда ушбу янги ташкил қилинаётган инвестиция лойихаси жорий йилнинг апрел-май ойларида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.