ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Бугун Қўшкўпир туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ инспектор-психологлар лейтенант Б.Саъдуллаев ва лейтенант Б.Шоназаровлар томонидан "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тадбири доирасида тумандаги 4-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан қишки таътил мобайнида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик ва унинг нохуш оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқувчи-ёшлар билан "Янги йил " байрами арафасида тунги вақтда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг назоратисиз юрмасликлари тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ