ПРОФИЛАКТИКА
Қўшкўпир тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими инспектор-психологлари томонидан "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, тумандаги 2-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тарғибот тадбири давомида ўқувчиларга турли тусдаги ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ёзги таътил пайтида риоя қилишлари лозим бўлган тартиб-қоидалар тўғрисида тушунтириш берилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати